• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

    Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспорт воситалари” кафедрасига "Intelligent transport systems: new ICT – based master’s curricula for Uzbekistan (INTRAS)” халқаро гранти бўйича Европадан ҳамкор давлат Австрия Alpen-Adria-Universität Klagenfurt университетидан профессор Kyamakya Kyandoghere, PhD Patrik Grausberg ва Chedjou Jean лар ташриф буюришди. Улар "Транспорт воситалари” кафедраси мудири проф. А.Мухитдинов ва доценти Ш.Хакимовлар билан ҳамкорликда лойиҳа режаси бўйича ТАЙЛҚЭИда ташкил этиладиган "Интеллектуал транспорт тизимлари” магистратура мутахассислиги ўқув режаси муҳокамасида иштирок этишди. Иккинчи кун улар ТАЙЛҚЭИ "Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси” ва "Транспорт логистикаси” йўналиши талабалари билан суҳбат ўтказдилар. Талабалар уларда ўқишга бўлган қизиқишлари билан яхши таассурот қолдирдилар. Сўнгра улар "Транспорт воситалари”, "Муҳандислик графикаси ва ахборот технологиялари” ва "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси лаборатория базаси ва ўқув жараёнлари билан танишдилар. Улар талабаларга кўп саволлар билан мурожаат этиб уларга тўлиқ ва аниқ жавоб олгандан сўнг учрашувдан яхши таассурот олганликларини айтиб ўтишди.

Фото лавҳалар:

ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН XАМКОРЛИК

 

ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН XАМКОРЛИК

 

  • Ko'rip chiqildi: 541

    Til, Язык, Language


Yangiliklar