• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
 
 
 

"Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш
бўлими бошлиғи

Мирзамуминов Шавкатжон

Ички телефон рақами: 158

Шаҳар телефон рақами: 232-14-60

Факс (71) 232-14-60

Email: tayi-manaviyat@umail.uz

 

 

 

 

   Тошкент автомобиль йўлларинилойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1996 йил, 16 сентябрдаги 221-сон буйруғига асосан маънавий-маърифий масалалар бўйича проректорга бўйсунади. "Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими институтнинг В биноси 1 қават 158 хонада жойлашган.

   Маънавият ва маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асоcий вазифалари:

- мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий, маданий ишларга доир тадбирларни ўтказиш;

- талаба-ёшлар орасида ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, бадиий тарбияни шакллантириш ишларини йўлга қўйиш;

- миллий урф-одатлар, қадриятлар негизида анжуманлар, давра сухбатлари ва учрашувларни ташкил этиш;

- талабаларнинг маънавий ва жисмоний камолотини юксалтириш ишларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

- институтда маънавий, маърифий ва тарбиявий ишларнинг устувор йўналишларини белгилаш, бу борада зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширилишини таъминлаш;

- республика «Маънавият ва маърифат» марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган жамғармалар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришда фаол иштирок этишдан иборат.

Институтдаги маънавий-маърифий ишларни бевосита маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


  • Ko'rip chiqildi: 323

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов таваллуди муносабати билан адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов таваллуди муносабати билан адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди   «Абдулла Орипов хотираси»… Афсус… унинг жисман орамиздан кетгани, Ҳаққа етгани рост бўлсада, руҳи доимо қалбимизда, юрагимизда! У ўз асарларида, шеърларида, мухлислари қалбида яшайди! У мангу ва маънан умрибоқий ва ҳеч қачон ўлмайди!. 

   Жорий йилнинг 19 март куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида элимизнинг ардоқли ва бебаҳо шоири, жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов таваллуди муносабати билан адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов таваллуди муносабати билан адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди

 

  • Ko'rip chiqildi: 302

"СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, мақсадида 2019 йил 5 март куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида "Балли, қизлар” кўрик-танловининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

“СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

  • Ko'rip chiqildi: 97

"ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди

 

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 5-бандида белгиланган вазифалар, жумладан, Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таълим муассасалари томонидан самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбариятининг институтнинг "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда 2-3 босқич талаба-ёшлари билан жорий йилнинг 12-13 февраль кунлари очиқ мулоқоти ташкил этилди. Мулоқот давомида институт ректори Олимжон Рискулов факультет талабаларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, уларнинг таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни институт фаолияти доирасида бартараф этиш ҳақидаги фикр-мулоҳаза, таклифлари билан қизиқди.

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди 

  • Ko'rip chiqildi: 102

Таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар орасида тарғиб этиш бўйича семинар ташкил этилди

 

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 январдаги 87-03-01-сонли хатига асосан, айни кунларда Республика олий таълим муассасаларида таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида семинарлар ташкил этилмоқда. Шундай семинарлардан бири 2019 йил 8 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ташкил этилди.

Таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар орасида тарғиб этиш бўйича семинар ташкил этилди   Семинарда институт "Ички назорат ва мониторинг” бўлими бошлиғи А.Абдурахмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизими бўйича қабул қилинган 3 та қарори, жумладан 20.04.2017 йилдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2909-сонли қарори, 27.07.2017 йилдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3151-сонли қарори ҳамда 05.06.2018 йилдаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сонли қарорлари мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳамда бу борада институтда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

  • Ko'rip chiqildi: 166

"ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

 

   Ҳозирги кунда дунёдаги энг глобал муаммога айланган экстремизм ва терроризм ҳамда турли мақсадларда фаолият юритаётган гуруҳларнинг дин ниқоби остида, муқаддас Ислом динининг асл моҳиятини бузган ҳолда қилаётган ишлари, айниқса, ўз тарғибот доирасини кенгайтириш учун оммавий ахборот воситалари, интернет глобал тармоқлардан кенг фойдаланаётганлиги кишини ўйга толдиради. Чунки, ҳозирги кунда интернет тармоғи инсонлар, айниқса, ёшлар ҳаётининг асосий қисмига айланиб қолаётганлиги натижасида экстремизм билан боғлиқ муаммолар, жумладан, алданиб қолаётган, интернет тармоқларидаги бузғунчи ва ёт ғоялар исканжасига тушиб, мазкур гуруҳларга беихтиёр кириб қолаётган ёшларнинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримиздан ҳушёрликни талаб қилади. Ана шу долзарб мавзуга бағишлаб, ёшларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни ошириб бориш, айни кунларда ер юзида кенг ёйилаётган экстремизм ва терроризмнинг келтириб чиқараётган салбий оқибатларидан хабардор қилиш орқали ёшларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида тадбир ташкил этилди.

“ИСЛОМДА ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ЎРИН ЙЎҚ”

 

  • Ko'rip chiqildi: 244

"Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

    Жорий йилнинг 12 октябрь куни ташкил қилинган мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М.Нигманова, Миробод тумани ТТБ МКП гинекологи Н.Расулова, институт шифокорлари М.Раззоқова ва Д.Каримжанова, факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилот раислари ҳамда институт аёл-профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизлари иштирок этишди. Тадбир давомида репродуктив гигиена ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ ҳамда эрта туғриқнинг салбий жиҳатлари ҳусусида сўз юритилди. Мулоқот тарзида ташкил қилинган тадбирда иштирокчилар ўзларининг саволлари билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, керакли маслаҳатлар ва амалий жавоблар олишди.

“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”


  • Ko'rip chiqildi: 288

"ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

 

   Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш,умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, институт ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 24-29 сентябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбарияти Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 45-умумтаълим мактаби билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйди.

“ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ” “ЁШЛАР-КЕЛАЖАГИМИЗ”

  • Ko'rip chiqildi: 293

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва
эксплуатацияси институтида "Ректор ва ёшлар” мавзусида
очиқ мулоқот ташкил этилди

 

   Институт талаба-ёшларининг сиёсий, хуқуқий билимларини янада ошириш, иш жараёнида юзага келаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, институтда янги бошланган ўқув йили давомида талабаларнинг барча йўналишлар бўйича фаоллигини ошириш ва талаба-ёшларнинг бу борадаги фикр, мулоҳазаларни эшитиш ва бу борада тегишли вазифа ҳамда таклифларни олиш мақсадида жорий йилнинг 18 сентябрь куни институт ректори А.Рискуловнинг институт талаба-ёшлари билан "Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ректор ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

  • Ko'rip chiqildi: 394

КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ

 

 

 

"Мўъжиза эмасдир фалакда офтоб,
Мўъжиза аслида беминнат китоб”

Жалолиддин Румий

 

 

 
КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ
 

    Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, талаба-ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда пойтахтимизнинг энг катта китоб фондига эга бўлган Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонаси билан таништириш мақсадида 13-14 сентябр кунлари институтнинг 1-босқичига қабул қилинган талабаларнинг ташрифи амалга оширилди.


КИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИКИТОБ ИНСОНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАЙДИ

 


   Ташриф давомида Миллий кутубхона тарихи, китоб фонди, ўқув заллари ҳамда китобхонлик маданияти, инсон маънавиятини бойитишда китобнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.  Дунёда ҳамма нарса эскириб, унинг ўрнини янгиси эгаллаши мумкинлиги, лекин китобларнинг асл мазмуни, моҳияти ҳеч қачон ўзгармасдан, аксинча,  улардан олган таассуротлар маънавиятимизнинг, қалбимизнинг гўзал обидасига айланиб бориб, кўнглимиз нури, ҳамроҳи, дарду ташвишимиз малҳами, ҳаёт йўлимизни ёритгувчи нур бўлиб, биз билан ҳамиша бирга қолгувчи қимматбаҳо жавоҳирдир.

  • Ko'rip chiqildi: 406