• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
  • Avtor: admin
  • 15-06-2019, 16:19
  • Toifalar: ---

Диққат, эълон! 

    Республикамизда 2019/2010 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган  янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди. Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Диққат, эълон!

 


  • Ko'rip chiqildi: 10

2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича:
   Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача (ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади. Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади. Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 15 июлига қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади. Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
  1. Ариза (ариза бланкалари ҳудудий ишчи гуруҳига мурожаат қилинган вақтда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади);
  2. Паспорт нусхаси;
  3. Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси.
  • Ko'rip chiqildi: 16

Тошкентда Россия нуфузли университетининг филиали ташкил этилди

   ЎзР Президентнинг 2019 йил 4 июндаги қарори билан Тошкент шаҳрида "МЭИ” миллий тадқиқот университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) филиали ташкил этилди. Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш ва бошқалар белгиланди. Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади. Филиалда таълим ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида РФнинг федерал таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади. Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади. Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет (РФ)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади. Филиалга қабул квоталари Университет, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлиги ташкилотлари, "Иссиқлик электр станциялари” АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ўзбекгидроэнерго” АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларга нисбатан реал эҳтиёжини инобатга олган ҳолда тасдиқланади. Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади.

Тошкентда Россия нуфузли университетининг филиали ташкил этилди

  • Ko'rip chiqildi: 35

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР!

   Дунёда болажонлар кулгиси, нурли чеҳраси, мурғак қалбидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Зотан, ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғ-саломат, юрт корига яровчи оқил бўлиб улғайиши, саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш умрининг асосий мазмунидир. Республикамизнинг турли гўшаларида бўлгани сингари 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жорий йилнинг 1 июнь куни Муборак Рамазон Ҳайити арафасида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоасининг Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 30-сонли "Меҳрибонлик уйи” га ташрифлари ташкил этилди.

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР! 

  • Ko'rip chiqildi: 49
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 438-сонли қарори билан  Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди 
ТДИУнинг Самарқанд филиалда ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:
  • 👉 "Рақамли иқтисодиёт”;
  • 👉 "Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
  • 👉 "Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
  • 👉 "Агробизнес ва маркетинг”;
  • 👉 "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш

  • Ko'rip chiqildi: 215

"ИЛМ-ФАН ЮТУҚЛАРИ – ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ”

Бугунги шиддат билан ўзгараётган замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни ечишда фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, таълим тизимини ривожлантириш, инновацион иқтисодиёт тараққиётига алоҳида эътибор қаратиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришни тақазо этмоқда. Жорий йилнинг 27 май куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходимлари ўртасида "Илм-фан ютуқлари – тараққиётнинг муҳим омили” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

“ИЛМ-ФАН ЮТУҚЛАРИ – ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ” 

  • Ko'rip chiqildi: 33

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИЛМ-ФАН НАМОЯНДАЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

 

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИЛМ-ФАН НАМОЯНДАЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ   Учрашувда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида сўз борди.

Давлатимиз раҳбари импорт ўрнини босадиган ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган илмий ишланмаларни кўпайтириш, соҳадаги ҳар бир ташкилот тизимида илмий маҳсулотларни бозорбоп қиладиган маркетинг тизимини ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. Илмий муассасаларни келгуси йилдан тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштиришга ўтказиш таклифи олимлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

   Изланувчан олимларни рағбатлантириш мақсадида илмий ишланма яратган тадқиқотчига докторлик ва уни амалиётга татбиқ этган изланувчига таянч докторлик илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоя тизимини жорий этиш, бюджет маблағлари ҳисобидан стажёр-тадқиқотчилар институтини ҳамда юртимиз биологик хилма-хиллигини ўрганадиган дала-тажриба станциялари ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИЛМ-ФАН НАМОЯНДАЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

 

  • Ko'rip chiqildi: 79

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Коррупциясиз таълим” мавзусида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбир бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 4 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2752-сонли қарори ижросидан келиб чиқиб, олий таълим тизимида коррупция ва порахўрлик, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этиш белгиланган.

"Коррупциясиз таълим” мавзусида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбир бўлиб ўтди

  • Ko'rip chiqildi: 61

Diktant.uz – ёзма саводхонликни биргаликда оширамиз!

  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессор ўқитувчилари ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ёзма саводхонликни ривожлантириш мақсадида Diktant.uz лойиҳаси амалга оширилмоқда. Иккинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу лойиҳа мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ёзма саводхонлигини оширишга қаратилган. 

Diktant.uz – ёзма саводхонликни биргаликда оширамиз! 

Акция шу йилнинг 28 май куни соат 15:00да Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан бутун республика бўйлаб онлайн тарзида ўтказилади.  Tошкент шаҳрида Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкил этилади, ҳудудлардаги ОТМларда ҳам штаблар ташкил этилади. Ҳозирга қадар 3035 нафар киши ундан рўйхатдан ўтган. Акцияда иштирок этиш истагини билдирганлар www.diktant.uz  (http://www.diktant.uz/)сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин. 
  • Ko'rip chiqildi: 59

Расман! Абитуриентларнинг учтагача бакалавриат таълим
йўналишида танловда иштирок этиши тасдиқланди

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди. 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказилади.

   Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали (https://t.me/edu.uz)


  • Ko'rip chiqildi: 91

    Til, Язык, Language


Yangiliklar